АсосийСПОРТ

Фабио Каннаваро Канадага қарши ўйиндаги мағлубиятга изоҳ берди

Фабио Каннаваро Канада терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувидан сўнг матбуот анжуманида иштирок этиб, ўйин натижаси ва жамоа ҳолатига баҳо берди.

'Фабио Каннаваро Канадага қарши ўйиндаги мағлубиятга изоҳ берди'ning rasmi

Мураббийнинг айтишича, ўртоқлик ўйинлари жамоа хатоларини аниқлаш ва улар устида ишлаш учун муҳим имконият ҳисобланади.

“Ҳар қандай ўйинда хатолар бўлади. Муҳими, бундай камчиликларни расмий учрашувларда эмас, айнан ўртоқлик ўйинларида тузатишдир”, — деди у.

Каннаваро биринчи бўлимда жамоа ўйинидан қониққанини, футболчилар ихчам ва агрессив ҳаракат қилганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, иккинчи бўлимда интенсивлик пасайгани оқибатида айрим хатоларга йўл қўйилган.

Мураббий Канада терма жамоасининг сўнгги йилларда сезиларли даражада ривожланганини ҳам қайд этди.

Шунингдек, у Жаҳон чемпионатидаги рақиблар — Португалия, Колумбия ва Конго каби жамоалар кучли эканини айтиб, футболчиларни бу мусобақада иштирок этишдан завқ олишга чақирди.

“Бу Ўзбекистон тарихидаги илк Жаҳон чемпионати. Футболчиларга айтадиган гапим битта — бундан завқланинг”, — деди Каннаваро.

Мураббий Абдуқодир Ҳусанов ўйинига ҳам тўхталиб, уни истиқболли ва кучли ҳимоячи сифатида баҳолади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'АҚШ Жаҳон чемпионатида ишлайдиган сомалилик ҳакамни мамлакатга киритмади'ning rasmi

    СПОРТ 09.06.2026 16:11

    АҚШ Жаҳон чемпионатида ишлайдиган сомалилик ҳакамни мамлакатга киритмади

    У Жаҳон чемпионати ўйинини бошқарадиган тарихдаги илк сомалилик ҳакам бўлиши кутилган эди.

    'Ўзбекистон Нидерландияга сўнгги дақиқаларда ютқазди'ning rasmi

    СПОРТ 09.06.2026 02:49

    Ўзбекистон Нидерландияга сўнгги дақиқаларда ютқазди

    Қизиқарли ва кескин курашларга бой кечган баҳс нидерландларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

    'Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига қўшимча тўловлар берилиши мумкин'ning rasmi

    СПОРТ 08.06.2026 09:57

    Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига қўшимча тўловлар берилиши мумкин

    Футболчилар учун мукофот пуллари масаласи ҳали якуний ҳал этилмаган.

    'Ямал ва Уильямс Испаниянинг ЖЧдаги ўйинида иштирок этади'ning rasmi

    СПОРТ 08.06.2026 08:35

    Ямал ва Уильямс Испаниянинг ЖЧдаги ўйинида иштирок этади

    Бош мураббийи Луис де ла Фуэнте Ламин Ямал, Нико Уильямс ва Виктор Муньос Жаҳон чемпионатидаги илк ўйинга қадар сафга қайтишини маълум қилди.

    'Мбаппе машғулотни муддатидан олдин тарк этди'ning rasmi

    СПОРТ 07.06.2026 08:38

    Мбаппе машғулотни муддатидан олдин тарк этди

    Франция терма жамоаси сардори жароҳат туфайли машғулотни охиригача давом эттира олмаган.

    'Эрон терма жамоасига АҚШ визалари берилди'ning rasmi

    СПОРТ 06.06.2026 07:21

    Эрон терма жамоасига АҚШ визалари берилди

    Жамоа Америка стадионларида бўлиб ўтадиган ҳар бир ўйинга Эрон авиакомпаниясининг рейслари орқали бориб-келади.