АсосийЖамият

Термизда банкка тегишли 3 та банкомат ёниб кетди

Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

'Термизда банкка тегишли 3 та банкомат ёниб кетди'ning rasmi

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида жойлашган банк хизматлари офисига қарашли 3 та банкоматда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 2 июнь куни соат 04:14 да 112 тизими орқали Термиз шаҳри “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Бизнесни ривожлантириш банки Термиз банк хизматлари офисига қарашли банкоматларда ёнғин юзага келгани ҳақида хабар келиб тушган.

Шундан сўнг ёнғин жойига 1-қутқарув бўлинмасидан 1 та экипаж соат 04:19 да етиб борган. Ёнғин соат 04:20 да қуршаб олиниб, 04:28 да тўлиқ бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар қайд этилмаган.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда автобус ва BYD иштирокидаги ЙТҲ юзасидан расмий маълумот берилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:24

    Тошкентда автобус ва BYD иштирокидаги ЙТҲ юзасидан расмий маълумот берилди

    Ҳодиса оқибатида автобус ҳайдовчиси ҳамда BYD ҳайдовчиси тез тиббий ёрдам ходимлари кузатувида Республика 1-сонли клиник шифохонасига олиб кетилган.

    'Андижонда 19 ёшли йигит кўприкдан ўзини ташламоқчи бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:20

    Андижонда 19 ёшли йигит кўприкдан ўзини ташламоқчи бўлди

    Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

    'Алишер Қодиров: Бошланғич таълимни бошқа тилда ўқитиш — бола манфаатига зид'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:22

    Алишер Қодиров: Бошланғич таълимни бошқа тилда ўқитиш — бола манфаатига зид

    Алишер Қодиров мактабгача тайёрлов курслари ҳамда мактабнинг бошланғич синфларида таълимни она тилидан бошқа тилда олиб бориш масаласига кескин муносабат билдирди.

    'Тошкентда Ўзбекистоннинг илк интерактив болалар музейи очилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:50

    Тошкентда Ўзбекистоннинг илк интерактив болалар музейи очилди

    Тадбирда Буюк Британиянинг "1001 Inventions" ташкилоти продюсери Аҳмед Салим ҳам иштирок этди.

    'Навоийда кўп қаватли уйда ёнғин чиқди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:42

    Навоийда кўп қаватли уйда ёнғин чиқди

    Хабарга асосан, ёнғин жойига 7 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси ҳамда 2 та автонарвон жалб этилган.

    'Россия 8 нафар марказий осиёликни фуқароликдан маҳрум қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 02:36

    Россия 8 нафар марказий осиёликни фуқароликдан маҳрум қилди

    Улар давлат хавфсизлигига таҳдид солган шахслар сифатида баҳоланган.