АсосийЖАМИЯТ

Навоийда алиментдан қарздор ота тандир ичидан топилди

Унинг алиментдан қарздорлиги қарийб 71 млн сўм бўлган.

'Навоийда алиментдан қарздор ота тандир ичидан топилди'ning rasmi

Навоий вилоятида икки йилдан ортиқ вақт давомида алимент тўламасдан юрган фуқаро қидирув тадбирлари давомида аниқланди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси маълум қилди.

Қайд этилишича, воқеа Кармана туманида содир бўлган. Алимент тўлашдан бўйин товлаб келган эркакнинг қарздорлиги икки йил ичида 71 миллион сўмга етган.

МИБ ходимлари томонидан ўтказилган қидирув тадбирлари жараёнида қарздор фуқаро тандир ичига яширинган ҳолда топилган.

Мазкур ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар судга тақдим этилган. Суд қарорига кўра, фуқарога 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

    Бошқа янгиликлар