АсосийЖИНОЯТ

Тошкентда криптоалдамчилик билан шуғулланган гуруҳ фош этилди

Криптовалюта ноқонуний айланмаси ҳажми 1,5 миллион АҚШ долларидан ошган.

'Тошкентда криптоалдамчилик билан шуғулланган гуруҳ фош этилди'ning rasmi

Тошкент шаҳрида Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари томонидан ноқонуний криптоактивлар айланмаси билан шуғулланган гуруҳ фаолияти фош этилди.

Маълум қилинишича, ушбу гуруҳ ижтимоий тармоқларда сохта инвестиция платформасини реклама қилган. Рекламада давлат амалдорлари, машҳур шахслар ҳамда Президент образларидан фойдаланилиб, фуқароларни сармоя киритишга ишонтиришга уринилган.

Тергов маълумотларига кўра, гумонланувчилар томонидан амалга оширилган P2P операциялар ва криптовалюта ноқонуний айланмаси ҳажми 1,5 миллион АҚШ долларидан ошган.

Шунингдек, гуруҳ аъзолари 100 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаросини алдаб Қозоғистонга олиб чиққан ва улар номига банк карталар очтириб, криптооперацияларда фойдаланган.

Тергов давомида ушбу жиноий схема ортида хорижлик фирибгарлар тургани, аммо асосий ижрочилар Ўзбекистон фуқаролари экани аниқланган.

Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 278-8-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу модда 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазосини назарда тутади.

Гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Фарғона ва Қўқонда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдосига чек қўйилди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ Бугун 04:02

    Фарғона ва Қўқонда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдосига чек қўйилди

    6 мингдан ортиқ кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди.

    'Янгийўлда 1,5 гектар ерни 750 минг долларга расмийлаштириб беришни ваъда қилган шахс ушланди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 04.06.2026 02:57

    Янгийўлда 1,5 гектар ерни 750 минг долларга расмийлаштириб беришни ваъда қилган шахс ушланди

    Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги давлат захирасида бўлган 1,5 гектар ер майдонини танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилган шахс 20 минг АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинди.

    'Қирғизистонда Ўзбекистонга олиб кетилаётган 34 килограммдан ортиқ наркотик мусодара қилинди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 03.06.2026 10:15

    Қирғизистонда Ўзбекистонга олиб кетилаётган 34 килограммдан ортиқ наркотик мусодара қилинди

    Ҳозирда мусодара қилинган моддаларнинг аниқ таркибини белгилаш учун суд-кимёвий экспертиза тайинланган.

    '643 миллиард сўмдан ортиқ бюджет маблағини талон-торож қилганлик ҳолати фош этилди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 03.06.2026 05:16

    643 миллиард сўмдан ортиқ бюджет маблағини талон-торож қилганлик ҳолати фош этилди

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

    '“Tracker”дан қарийб 9 килограмм гашиш топилди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 03.06.2026 04:22

    “Tracker”дан қарийб 9 килограмм гашиш топилди

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

    'Ўзбекистонда 8 миллиард сўмдан ортиқ қийматдаги биржа қоидалари бузилиши аниқланди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 02.06.2026 16:51

    Ўзбекистонда 8 миллиард сўмдан ортиқ қийматдаги биржа қоидалари бузилиши аниқланди

    Ўтказилган ўрганишлар давомида "Рақобат тўғрисида"ги Қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 170-сон қарори талаблари бузилган ҳолатлар фош этилган.