АсосийСИËСАТ

Шавкат Мирзиёев Қатар Амири вафоти муносабати билан таъзия билдирди

Президент Қатар амири, унинг оила аъзолари ва яқинларига, шунингдек, бутун Қатар халқига чуқур ҳамдардлик изҳор этди.

'Шавкат Мирзиёев Қатар Амири вафоти муносабати билан таъзия билдирди'ning rasmi

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Давлати амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийга отаси, Қатарнинг собиқ амири Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Соний вафоти муносабати билан таъзия билдирди.

Давлат раҳбарининг ҳамдардлик мактубида Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Сонийнинг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, кенг кўламли бунёдкорлик ишларини амалга ошириш, аҳоли фаровонлигини ошириш ҳамда Қатар тараққиётига қўшган беқиёс ҳиссаси алоҳида таъкидланган.

“Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги дўстона алоқалар ва ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга муносиб улуш қўшган Шайх Ҳамад Ол Соний Олий Ҳазратларининг ёрқин хотираси ва ўчмас номи қалбларимизда абадий сақланиб қолади”, — дейилади мактубда.

Шунингдек, у Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги дўстона муносабатлар ва ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга муносиб ҳисса қўшган давлат арбоби сифатида эътироф этилган.

Президент Шавкат Мирзиёев Қатар амири, унинг оила аъзолари ва яқинларига, шунингдек, бутун Қатар халқига чуқур ҳамдардлик изҳор этди.

    Бошқа янгиликлар