АсосийЖИНОЯТ

Фарғонада фуқародан 8 млн сўм талаб қилган 5 нафар шахс ушланди

Гумонланувчиларни жабрланувчидан 2 миллион сўм олаётган вақтида ушлаган.

'Фарғонада фуқародан 8 млн сўм талаб қилган 5 нафар шахс ушланди'ning rasmi

Фарғона вилоятида фуқарони калтаклаб, унинг шахсий ҳаётига оид тасвирларни тарқатиш билан қўрқитиб пул талаб қилган беш нафар йигит қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Фарғона шаҳрида яшовчи гумонланувчилар Қува туманида истиқомат қилувчи фуқарони шаҳарнинг Бешбола маҳалласи ҳудудидаги карьер жойига олиб борган.

У ерда улар жабрланувчига тан жароҳати етказиб, унинг шахсий ҳаётига оид ҳолатни телефон орқали тасвирга олган. Кейин эса ушбу тасвирларни унинг яқинларига юбориш билан таҳдид қилиб, 8 миллион сўм пул талаб қилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар гумонланувчиларни жабрланувчидан 2 миллион сўм олаётган вақтида ушлаган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Фарғонада фуқародан 8 млн сўм талаб қилган 5 нафар шахс ушланди - Darakchi.uz