АсосийБУ ҚИЗИҚ

Айиқ сабабли Япониянинг 94 та мактаби ёпилди

Японияда бу йил айиқлар билан боғлиқ рекорд даражадаги — 50 мингга яқин ҳолат қайд этилган.

'Айиқ сабабли Япониянинг 94 та мактаби ёпилди'ning rasmi

Япониянинг Уцуномия шаҳрида илк бор қора айиқ пайдо бўлгани сабабли шаҳардаги 94 та бошланғич ва ўрта мактаб фаолияти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.

Маълумотларга кўра, тахминан бир метр узунликдаги айиқ дастлаб шанба куни парк яқинида кўрилган. Кейинчалик кузатув камераларида унинг шаҳар марказида югуриб юргани қайд этилган.Сўнгги марта душанба куни ҳайвон саноат ҳудудида пайдо бўлгани маълум қилинди.

Маҳаллий ҳокимият аҳолини уйда қолишга, эшик ва деразаларни ёпиқ сақлашга ҳамда айиқни кўрса унга яқинлашмасликка чақирди. Полиция ва овчилар гуруҳи ҳайвонни қидиришни давом эттирмоқда.

    Бошқа янгиликлар