АсосийЖАМИЯТ

Синдоров ва Асаубаева Монакодаги “Формула-1” пойгасида кўриниш берди

22 ёшли Бибисара Асаубаева яқинда Норвегиянинг Осло шаҳрида ўтказилган нуфузли шахмат турнирида ғолиб чиқиб, мусобақа тарихидаги энг ёш чемпионга айланган.

'Синдоров ва Асаубаева Монакодаги “Формула-1” пойгасида кўриниш берди'ning rasmi

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров ҳамда қозоғистонлик шахматчи Бибисара Асаубаева “Формула-1” бўйича Монако Гран-присига ташриф буюрди. Бу ҳақда Асаубаева ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Қайд этилишича, 22 ёшли Бибисара Асаубаева яқинда Норвегиянинг Осло шаҳрида ўтказилган нуфузли шахмат турнирида ғолиб чиқиб, мусобақа тарихидаги энг ёш чемпионга айланган. Шундан сўнг у Жавоҳир Синдоров билан бирга Монте-Карлога йўл олган.

Асаубаева ижтимоий тармоқда Монако шаҳри ва пойга трассасидан олинган суратлар билан ўртоқлашган. Унинг маълум қилишича, у мусобақа трассаси бўйлаб велосипедда сайр қилиш имконига эга бўлган ва пойгада VIP меҳмон сифатида қатнашган.

“Мен “Формула-1” пойгасининг сўнгги кунида иштирок этдим. Бу жуда қизиқарли бўлди. Шунингдек, Дональд Трампнинг ўғли каби кўплаб машҳур инсонларни ҳам кўрдим”, деб ёзган Асаубаева.

Айни вақтда ижтимоий тармоқларда Бибисара Асаубаева ва Жавоҳир Синдоров ўртасида яқин муносабатлар борлиги ҳақида турли тахминлар билдирилмоқда. Бироқ шахматчиларнинг ўзи бу ҳақда ҳеч қандай расмий баёнот бермаган.

Маълумот учун, Жавоҳир Синдоров йил охирида жаҳон шахмат тожи учун курашадиган номзодлар турнири иштирокчиларидан бири ҳисобланади. У Норвегиядаги мусобақада қатнашмаган бўлса-да, Асаубаевани қўллаб-қувватлаш мақсадида Ослога боргани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қашқадарёдаги газ қуйиш шохобчасидаги портлаш оқибатида 6 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 12:24

    Қашқадарёдаги газ қуйиш шохобчасидаги портлаш оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

    Ҳодиса ҳақида 8 июнь куни соат 13:50 да вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

    'Қримда йўловчи поезди дрон ҳужумига учради'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 12:21

    Қримда йўловчи поезди дрон ҳужумига учради

    Ҳодиса вақтида поезддаги йўловчилар орасида жабрланганлар бўлмаган.

    'Қашқадарёда газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 10:47

    Қашқадарёда газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди

    Ҳозирча ҳодиса оқибатида жабрланганлар бор-йўқлиги ҳақида расмий маълумот берилмаган. Масъул идоралар воқеа сабаблари ва оқибатларини ўрганмоқда.

    'Ўзбекистонда қурилиш компаниялари устидан шикоятлар кескин кўпайди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 09:36

    Ўзбекистонда қурилиш компаниялари устидан шикоятлар кескин кўпайди

    2025 йил давомида мазкур йўналишда 1 706 та мурожаат келиб тушган бўлса, 2026 йилнинг биринчи чорагидаёқ уларнинг сони қарийб мингтага етган.

    'Деновда ИИБ ходими 14 ёшга тўлмаган қиз номусига тегишда гумон қилинмоқда'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 07:12

    Деновда ИИБ ходими 14 ёшга тўлмаган қиз номусига тегишда гумон қилинмоқда

    Ҳозирча воқеа айнан қачон содир бўлгани расман маълум қилинмаган.

    '1-синфга қабул 20 июндан бошланади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 07:07

    1-синфга қабул 20 июндан бошланади

    6 ёшли болалар учун эса мактабгача тайёрловнинг мажбурий бир йиллик гуруҳлари фаолият юритади.