АсосийЖАМИЯТ

Балашихада яна бир юқори мартабали ҳарбий ҳалок бўлди

Айни пайтда Балашихадаги сўнгги портлаш бўйича расмий идоралар ҳалок бўлган шахснинг кимлиги ҳақида ҳозирча баёнот бермаган.

'Балашихада яна бир юқори мартабали ҳарбий ҳалок бўлди'ning rasmi

Москва вилоятининг Балашиха шаҳрида автомобилга ўрнатилган портловчи қурилманинг ишга тушиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари қурбон шахсини расман очиқламаган бўлса-да, бир қатор манбалар уни Россия Мудофаа вазирлиги Бош ракета-артиллерия бошқармаси раҳбари Дамир Давидов деб атади.

Ҳодиса 9 июн куни маҳаллий вақт билан соат 05:30 атрофида Балашиханинг Авиаторлар микрорайонидаги Колдунов кўчасида содир бўлган. BMW X3 русумли автомобил автотураргоҳдан чиқиб кетаётган пайтда портлаган. Ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлган.

Москва вилояти Тергов қўмитаси ва прокуратураси портлаш фактини тасдиқлади. Ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилгани маълум қилинган, бироқ тергов қайси модда бўйича олиб борилаётганига аниқлик киритилмаган.

Марҳумнинг шахси ҳақидаги дастлабки маълумотни «ВЧК-ОГПУ» телеграм-канали тарқатди. Каналга кўра, ҳалок бўлган шахс генерал-лейтенант Дамир Давидов бўлган. Кейинчалик бу маълумотни Украина томонидаги бир қатор манбалар, жумладан, Сергей Стерненко ҳамда Insider UA нашри ҳам келтирди.

Astra телеграм-канали манбасига кўра, автомобил остига қўлбола портловчи қурилма ўрнатилган бўлган. «Коммерсант» нашри эса унинг қуввати тротил эквивалентида тахминан 500 граммни ташкил этганини ёзди.

Очиқ манбалардаги маълумотларга кўра, Дамир Давидов Россия Мудофаа вазирлиги тизимида узоқ йиллар хизмат қилган. У ҳақидаги маълумотлар орасида 2009 йилда Мудофаа вазирлигининг «Красная звезда» нашрида эълон қилинган мақола ҳам бор. Унда Давидов Марказий синов техник бюроси командири сифатида тилга олинган. 2019 йилда эса у Россия ҳарбий делегацияси таркибида Қозоғистонга ташриф буюргани ҳақида хабарлар чиққан.

Эътиборлиси, ҳодиса содир бўлган Авиаторлар микрорайонида бу каби ҳолат илк бор кузатилаётгани йўқ. 2025 йил апрель ойида ҳам шу ҳудудда Россия Қуролли кучлари Бош штаби Бош оператив бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ярослав Москаликнинг автомобили портлатилган эди. Ўшанда Россия Тергов қўмитаси мазкур ҳолатни теракт сифатида баҳолаб, уни Украина махсус хизматлари билан боғлаганди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонлик мухлисларнинг ярмидан кўпи АҚШ визасини ололмаган'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 09:59

    Ўзбекистонлик мухлисларнинг ярмидан кўпи АҚШ визасини ололмаган

    Ҳисоботда Эквадор, Миср, Гаити, Жазоир, Ўзбекистон, Кабо-Верде, Иордания, Эрон, Конго Демократик Республикаси, Гана ва Сенегал каби 11 мамлакат фуқаролари бўйича маълумотлар таҳлил қилинган.

    'Сирдарёда чиябўри тўрт нафар фуқарога ҳужум қилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 09:16

    Сирдарёда чиябўри тўрт нафар фуқарога ҳужум қилди

    Жароҳат олганларга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган.

    'АҚШ визани тезлаштириш учун 750 долларлик янги хизматни жорий этмоқчи'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 07:16

    АҚШ визани тезлаштириш учун 750 долларлик янги хизматни жорий этмоқчи

    Шу билан бирга, мазкур қўшимча тўлов виза берилишини кафолатламайди. Виза олиш ёки рад этиш тўғрисидаги қарор амалдаги тартиб асосида қабул қилинади.

    'Машариповнинг жароҳати қайта ҳуруж қилди — ЎФА расмий маълумот берди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:08

    Машариповнинг жароҳати қайта ҳуруж қилди — ЎФА расмий маълумот берди

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Эроннинг “Эстеглол” клуби аъзоси Жалолиддин Машариповнинг соғлиғи билан боғлиқ ҳолат юзасидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий маълумот берди.

    'Покистон Афғонистоннинг уч вилоятига зарба берди: 11 нафар бола ҳалок бўлди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 05:36

    Покистон Афғонистоннинг уч вилоятига зарба берди: 11 нафар бола ҳалок бўлди

    10 июнга ўтар кечаси Покистон ҳарбий-ҳаво кучлари Афғонистон ҳаво ҳудудини бузиб кириб, Кунар, Хўст ва Пактика вилоятларидаги тинч аҳоли яшайдиган уйларга зарба берган.

    'Тошкентда каналда оқиб кетаётган қиз темир йўл ходими томонидан қутқариб қолинди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 05:21

    Тошкентда каналда оқиб кетаётган қиз темир йўл ходими томонидан қутқариб қолинди

    Тошкент шаҳрининг Сергели туманида каналда оқиб кетаётган ўсмир қиз темир йўл ходимининг жасорати туфайли ҳалокатдан қутқариб қолинди.