АсосийЖАМИЯТ

Тақиқлаш, тартибга солиш ёки назорат: яширин иқтисодиётга қарши курашда қайси йўл самарали?

Агар барча муаммоларни тақиқлар билан ҳал қилиш мумкин бўлганида, яширин иқтисодиёт аллақачон йўқолган бўларди.

'Тақиқлаш, тартибга солиш ёки назорат: яширин иқтисодиётга қарши курашда қайси йўл самарали?'ning rasmi

Аммо амалиёт бунинг аксини кўрсатмоқда.Бугун иқтисодчилар олдида муҳим савол турибди: бизнесни кучлироқ назорат қилиш керакми ёки унга кўпроқ эркинлик бериш керакми?Яширин иқтисодиётни мамлакат иқтисодиёти ва ривожланишига таъсири қандай?Ўзбекистон либерал демократик партияси томонидан ушбу саволларга жавоб топиш учун, марказий банк, солиқ қўмитаси, соҳа мутахассислари, иқтисодчилар ва жамоатчилик фаоллари билан бирга мунозара ташкил этилди.Ҳар куни минглаб одамлар бозорда савдо қилади, хизмат кўрсатади, маҳсулот сотиб олади.

Аммо бу жараёнларнинг барчаси ҳам давлат статистикасида акс этмайди. Солиқдан яширилган даромадлар, ноқонуний савдо, контрабанда маҳсулотлари ва рўйхатдан ўтмаган бизнеслар — буларнинг барчаси яширин иқтисодиёт деб аталадиган мураккаб тизимнинг бир қисмидир.Мутахассисларнинг фикрича, яширин иқтисодиёт нафақат давлат бюджетига зарар етказади, балки соғлом рақобат муҳитини ҳам бузади. Солиқ тўлайдиган тадбиркор билан ноқонуний фаолият юритаётган шахс бир бозорда ишлаётганида, тенг шароит ҳақида гапириш қийин.

Бугун яширин иқтисодиётга қарши кураш давлат олдидаги энг муҳим вазифалардан бири сифатида кўрилмоқда. Чунки мамлакатнинг узоқ муддатли ривожланиш стратегияларини амалга ошириш, янги иш ўринлари яратиш, инфратузилмани ривожлантириш ва ижтимоий дастурларни молиялаштириш кўп жиҳатдан иқтисодиётнинг қанчалик шаффоф ишлашига боғлиқ.Таъкидланишича, яширин иқтисодиётнинг қисқариши давлат бюджети даромадларининг ошишига, инвестиция муҳитининг яхшиланишига ва иқтисодий барқарорликнинг мустаҳкамланишига хизмат қилади.

Аммо асосий савол шундай: бунга қандай эришиш мумкин?Тақиқлаш орқалими? Тартибга солиш орқалими? Ёки кучли назорат орқали?Давра суҳбатида бу масала юзасидан турли қарашлар билдирилди.Баъзи экспертлар яширин иқтисодиётга қарши курашда қатъий чекловлар ва тақиқлар зарурлигини таъкидлади. Уларнинг фикрича, ноқонуний фаолиятга нисбатан муросасиз ёндашув бўлмаса, қонунни бузиш давом этаверади.

Бироқ бизнес вакиллари бошқа нуқтаи назарни илгари сурмоқда.— Агар қонуний ишлаш қийин ва қиммат бўлса, айрим тадбиркорлар норасмий фаолиятга ўтиб кетиши мумкин, — дейди тадбиркорлар вакилларидан бири Сирожиддин Қаландаров.Яна бир тадбиркорлардан бири “Снюс ва никотин пакетларига тақиқдан сўнг, бу маҳсулотларини сотишни тўхтатдим. Аммо ҳар учинчи дўконда ноқонуний савдони кўриш мумкин.” - дейди сўзини якунларкан.

Уларнинг фикрича, солиқ тизимини соддалаштириш, ортиқча бюрократик тўсиқларни камайтириш ва бизнес учун қулай муҳит яратиш яширин иқтисодиётни қисқартиришнинг самаралироқ йўли бўлиши мумкин.Жамоатчилик фаоллари эса муаммонинг яна бир жиҳатига эътибор қаратмоқда.Уларнинг айтишича, фақат жазолаш орқали натижага эришиб бўлмайди. Фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти, истеъмолчиларнинг масъулияти ва жамиятнинг ноқонуний маҳсулотларга бўлган талабини камайтириш ҳам муҳим омиллардан биридир.

Яширин иқтисодиёт — статистикадаги оддий рақам эмас. У мамлакат тараққиёти, бюджет даромадлари, тадбиркорлик муҳити ва фуқароларнинг фаровонлигига бевосита таъсир қиладиган омилдир.Шу боис бугунги баҳс фақат иқтисодчилар ёки тадбиркорлар муҳокамаси эмас. Бу ҳар бир фуқаро, ҳар бир истеъмолчи ва бутун жамиятга дахлдор масала.Тақиқлаш, тартибга солиш ёки назорат?Кўринадики, энг самарали жавоб — ушбу уч ёндашув ўртасидаги оқилона мувозанатни топишда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Таиландда Бангкокдаги қонли теракт учун икки уйғур ўлим жазосига ҳукм қилинди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 14:12

    Таиландда Бангкокдаги қонли теракт учун икки уйғур ўлим жазосига ҳукм қилинди

    Нашр маълумотига кўра, Адем Қарадоғ ва Юсуф Мирали тергов ва суд жараёнлари давомида ўзларига нисбатан қўйилган айбловларни рад этиб келган.

    'Ўзбекистонда айрим тоифадаги ходимларга иш ташлаш тақиқланади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 14:07

    Ўзбекистонда айрим тоифадаги ходимларга иш ташлаш тақиқланади

    Фавқулодда ҳолат ёки фавқулодда вазиятлар даврида, шунингдек, уруш ҳолати жорий этилганда ёки умумий сафарбарлик эълон қилинган вақтда иш ташлашларга йўл қўйилмайди.

    'Берен Саат ва Кенан Доғулу наркотиклар иши бўйича текширилмоқдами?'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 13:02

    Берен Саат ва Кенан Доғулу наркотиклар иши бўйича текширилмоқдами?

    Туркия оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда актриса Берен Саат ҳамда унинг турмуш ўртоғи, хонанда Кенан Доғулу ҳақида тарқалаётган хабарлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

    'Ўзбекистонда онкология хизмати ва паллиатив ёрдам тизими тубдан такомиллаштирилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 12:48

    Ўзбекистонда онкология хизмати ва паллиатив ёрдам тизими тубдан такомиллаштирилади

    Энг кўп учрайдиган саратон турларини эрта аниқлаш дастурлари ишлаб чиқилиб, тезкор ташхислаш марказлари ташкил этилади.

    'Қирғизистон санкция хавфи туфайли 50 та компанияни тугатмоқчи'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 12:25

    Қирғизистон санкция хавфи туфайли 50 та компанияни тугатмоқчи

    Бишкек санкция сиёсати масалаларида мувозанатли ва холис ёндашув тарафдори бўлиб, чеклов чоралари учинчи давлатлар ҳамда ҳалол бизнес субъектларига асоссиз равишда таъсир қилмаслиги лозим.

    'Ўзбекистонда балиқ етиштириш ҳажми 500 минг тоннадан оширилиши мумкин'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 10:48

    Ўзбекистонда балиқ етиштириш ҳажми 500 минг тоннадан оширилиши мумкин

    Мамлакат ҳудудида 173 минг километр дарё ва канал ўзанлари бўлиб, сув ресурслари чекланганига қарамасдан, республика Марказий Осиёда балиқ етиштириш бўйича етакчи ўринни эгаллаб турибди.