АсосийЖАМИЯТ

Бухорода нефть сақлаш омборида ёнғин содир бўлди

Ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.

'Бухорода нефть сақлаш омборида ёнғин содир бўлди'ning rasmi

Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида жойлашган нефть сақлаш омборида ёнғин содир бўлди. Ёнғин соат 11:18 да бартараф этилган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, 15 сентябрь куни нефть сақлаш омборидаги резервуарлардан бирида ёнғин чиққан.

Хабар олиниши билан ёнғин-қутқарув бўлинмалари воқеа жойига етиб борган ва ёнғинни бартараф этиш ишларини олиб борган.

Вазирлик маълумотига кўра, ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

Ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.

    Бошқа янгиликлар

    Бухорода нефть сақлаш омборида ёнғин содир бўлди - Darakchi.uz