АсосийЖАМИЯТ

Толибон Ҳиротда ҳижоб баҳонасида аёлларни ҳибсга олди

Норозилик намойишига ўқ узилди.

'Толибон Ҳиротда ҳижоб баҳонасида аёлларни ҳибсга олди'ning rasmi

Афғонистоннинг ғарбидаги Ҳирот шаҳрида Толибон ҳукумати томонидан аёлларни исломий кийиниш қоидаларига амал қилмаганликда айблаб ҳибсга олиниши ортидан норозилик намойиши бўлиб ўтди. Намойишни тарқатиш учун хавфсизлик кучлари томонидан ўқ отилган. Бу ҳақда халқаро оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, сўнгги кунларда Ҳиротда камида ўнлаб аёллар ҳижоб талабларини бузганликда гумон қилиниб ушланган. Ушбу ҳолат маҳаллий аҳоли орасида кескин норозиликка сабаб бўлган ва юзлаб фуқаролар кўчаларга чиқиб, аёлларга нисбатан босимларни тўхтатишни талаб қилган.

Гувоҳларнинг айтишича, намойиш давомида Толибон хавфсизлик кучлари йиғилганларни тарқатишга уринган ва ҳавога ҳамда намойишчилар томон ўқ узган. Турли манбаларга кўра, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар бор. Айрим хабарларда қурбонлар орасида бола ҳам бўлгани айтилмоқда.

БМТнинг Хотин-қизлар масалалари бўйича агентлиги маълумотига кўра, аёлларнинг ҳибсга олиниши мамлакатдаги хотин-қизлар орасида қўрқув ва хавотирни янада кучайтирган. Ташкилот намойишчиларга қарши куч ишлатилганини қоралаб, воқеа юзасидан холис суриштирув ўтказишга чақирган.

Толибон расмийлари эса аёлларни ҳибсга олиш ҳақидаги хабарларни рад этиб, тарқалаётган маълумотларни асоссиз деб атаган. Шу билан бирга, ҳаракат вакиллари мамлакатда ҳижоб қоидаларига риоя этилиши шартлигини таъкидламоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда ҳокимиятни қайта эгаллаган Толибон шундан буён Афғонистонда аёллар ҳуқуқларига оид қатор чекловларни жорий этган. Хусусан, қизларнинг ўрта ва олий таълим олиши, кўплаб соҳаларда меҳнат қилиши ҳамда жамоат ҳаётидаги иштироки кескин чекланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россия йўналишидаги баъзи авиақатновлар бекор қилинади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 13:16

    Россия йўналишидаги баъзи авиақатновлар бекор қилинади

    "Uzbekistan Airways" Россияга айрим рейсларни қисқартиради

    'АҚШ дунёдаги энг йирик нефть экспортчисига айланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 13:14

    АҚШ дунёдаги энг йирик нефть экспортчисига айланди

    Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги қуролли можаро ҳамда Россия нефть экспортига қарши қўлланилаётган санкциялар глобал энергия савдосини қайта шакллантирмоқда.

    'Сурхондарёда дарёга чўмилиш учун тушган 3 нафар йигит ҳалок бўлди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 13:12

    Сурхондарёда дарёга чўмилиш учун тушган 3 нафар йигит ҳалок бўлди

    Ҳолат юзасидан тегишли идоралар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

    'Тошкентда 34 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 12:16

    Тошкентда 34 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

    Мазкур гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

    'Тошкентда қурилаётган бинода ёнғин чиқди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 11:46

    Тошкентда қурилаётган бинода ёнғин чиқди

    Фавқулодда вазиятлар хизмати маълумотига кўра, ёнғин соат 16:35 да қуршаб олинган.

    'Доллар курси яна 12 минг сўмдан тушди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 11:15

    Доллар курси яна 12 минг сўмдан тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 15 июнда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.