АсосийЖАМИЯТ

Сурхондарёда дарёга чўмилиш учун тушган 3 нафар йигит ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан тегишли идоралар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

'Сурхондарёда дарёга чўмилиш учун тушган 3 нафар йигит ҳалок бўлди'ning rasmi

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида дарёга чўмилиш учун борган бир гуруҳ ёшлар билан боғлиқ фожиали ҳодиса юз берди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Намуна маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Сурхондарё дарёсига 2008 йилда туғилган 6 нафар йигит борган. Улардан беш нафари чўмилиш мақсадида сувга тушган бўлса, бир нафари соҳилда қолган.

Хабарга кўра, дарёнинг кучли оқими туфайли сувга тушган йигитлар оқим таъсирида қолган. Ҳодиса вақтида атрофда бўлган фуқаролар зудлик билан ёрдам кўрсатиб, икки нафар йигитни қутқариб қолишга муваффақ бўлган.

Бироқ яна уч нафар йигитни сув оқими олиб кетган. Воқеа жойига фавқулодда вазиятлар хизмати қутқарувчилари ва ғаввослар жалб қилинган.

UzNews маълумотига кўра, қидирув-қутқарув ишлари давомида дастлаб бир нафар йигитнинг жасади топилган. Кейинчалик яна бир нафари аниқланган. Ҳозирда учинчи йигитнинг жасадини қидириш ишлари давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қарши ҳокими ўринбосари мажбурий меҳнат учун жаримага тортилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 14:13

    Қарши ҳокими ўринбосари мажбурий меҳнат учун жаримага тортилди

    Текширув натижаларига кўра, мансабдор шахс томонидан мажбурий меҳнатга йўл қўйилгани тасдиқланган.

    'Россия йўналишидаги баъзи авиақатновлар бекор қилинади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 13:16

    Россия йўналишидаги баъзи авиақатновлар бекор қилинади

    "Uzbekistan Airways" Россияга айрим рейсларни қисқартиради

    'АҚШ дунёдаги энг йирик нефть экспортчисига айланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 13:14

    АҚШ дунёдаги энг йирик нефть экспортчисига айланди

    Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги қуролли можаро ҳамда Россия нефть экспортига қарши қўлланилаётган санкциялар глобал энергия савдосини қайта шакллантирмоқда.

    'Тошкентда 34 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 12:16

    Тошкентда 34 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

    Мазкур гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

    'Тошкентда қурилаётган бинода ёнғин чиқди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 11:46

    Тошкентда қурилаётган бинода ёнғин чиқди

    Фавқулодда вазиятлар хизмати маълумотига кўра, ёнғин соат 16:35 да қуршаб олинган.

    'Толибон Ҳиротда ҳижоб баҳонасида аёлларни ҳибсга олди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 11:37