АсосийЖАМИЯТ

Россия йўналишидаги баъзи авиақатновлар бекор қилинади

"Uzbekistan Airways" Россияга айрим рейсларни қисқартиради

'Россия йўналишидаги баъзи авиақатновлар бекор қилинади'ning rasmi

"Uzbekistan Airways" авиакомпанияси Россия йўналишидаги айрим авиақатновлар сони қисқартирилишини маълум қилди. Компания бу қарорни авиация ёқилғиси тақчиллиги ҳамда унинг нархи ошиб бораётгани билан изоҳлаган.

Авиаташувчи маълумотига кўра, ўзгаришлар Ўзбекистон шаҳарларидан Россияга амалга ошириладиган айрим рейсларга тааллуқли бўлади. Шу билан бирга, Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Екатеринбург, Красноярск, Новосибирск ва Хабаровск шаҳарларига парвозлар давом эттирилади.

Қайд этилишича, бекор қилинган рейслар йўловчиларига икки хил имконият таклиф этилади. Улар қўшимча тўловсиз кейинги мавжуд рейсларга қайта брон қилиш ёки авиачипта учун тўланган маблағни тўлиқ қайтариб олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Компания чипта маблағлари улар харид қилинган жой орқали қайтарилишини билдирган. Агар авиачипта Uzbekistan Airways’нинг расмий сайти ёки мобил иловаси орқали сотиб олинган бўлса, йўловчилар махсус электрон почта манзили орқали мурожаат қилиши мумкин.

Шунингдек, авиакомпания йўловчиларга парвозлар жадвалидаги ўзгаришларни расмий сайт ва мобил иловада мунтазам кузатиб боришни тавсия қилди.

Маълумот учун, Россия жорий йил июнь ойидан бошлаб авиация керосини экспортига вақтинчалик тақиқ жорий қилган. Реактив двигателлар учун мўлжалланган ёқилғини, жумладан биржа савдолари орқали харид қилинган маҳсулотларни мамлакатдан олиб чиқишга қўйилган чеклов 2026 йил 30 ноябргача амал қилади.

Аввалроқ Ўзбекистон Энергетика вазирлиги Россия томонидан авиаёқилғи экспортига киритилган тақиқ Ўзбекистонга етказиб бериш жараёнларига таъсир қилмаслигини маълум қилган эди. Вазирликка кўра, икки давлат ўртасида тегишли ҳукуматлараро битим амал қилиб келмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қарши ҳокими ўринбосари мажбурий меҳнат учун жаримага тортилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 14:13

    Қарши ҳокими ўринбосари мажбурий меҳнат учун жаримага тортилди

    Текширув натижаларига кўра, мансабдор шахс томонидан мажбурий меҳнатга йўл қўйилгани тасдиқланган.

    'АҚШ дунёдаги энг йирик нефть экспортчисига айланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 13:14

    АҚШ дунёдаги энг йирик нефть экспортчисига айланди

    Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги қуролли можаро ҳамда Россия нефть экспортига қарши қўлланилаётган санкциялар глобал энергия савдосини қайта шакллантирмоқда.

    'Сурхондарёда дарёга чўмилиш учун тушган 3 нафар йигит ҳалок бўлди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 13:12

    Сурхондарёда дарёга чўмилиш учун тушган 3 нафар йигит ҳалок бўлди

    Ҳолат юзасидан тегишли идоралар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

    'Тошкентда 34 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 12:16

    Тошкентда 34 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

    Мазкур гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

    'Тошкентда қурилаётган бинода ёнғин чиқди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 11:46

    Тошкентда қурилаётган бинода ёнғин чиқди

    Фавқулодда вазиятлар хизмати маълумотига кўра, ёнғин соат 16:35 да қуршаб олинган.

    'Толибон Ҳиротда ҳижоб баҳонасида аёлларни ҳибсга олди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 11:37