АсосийДУНË

Turkish Airlines самолёти Анталия аэропортида радар мачтасига урилди

Ҳодиса Истанбул — Анталия йўналишидаги рейс қўнганидан кейин содир бўлган.

'Turkish Airlines самолёти Анталия аэропортида радар мачтасига урилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Turkish Airlines авиакомпаниясига тегишли Boeing 777 самолётининг Анталия аэропортида радар мачтасига урилиши оқибатларини акс эттирувчи видеолар тарқалди. Бу ҳақда Rasdaily хабар берди.

Кадрларда зарба шу қадар кучли бўлгани, мачта парчалари самолёт фюзеляжи устига қулаб тушгани акс этган. Ҳодисадан қўрқиб кетган айрим йўловчиларга борт кузатувчилари ёрдам кўрсатган.

Тарқалган видеоларга кўра, зарба самолётнинг ўнг қаноти қисмига тўғри келган. Тўқнашув оқибатида ҳаво кемаси сезиларли даражада шикастланган.

Ҳодиса Истанбул — Анталия йўналишидаги рейс қўнганидан кейин содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт тўхташ жойига ҳаракатланаётган вақтда нотўғри йўлакка кириб қолган ва ўнг қаноти билан ер усти радари мачтасига тегиб кетган.

Мазкур маълумотни Turkish Airlines авиакомпаниясининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича директори Яҳё Устюн ҳам тасдиқлаган.

Самолёт бортида 267 нафар йўловчи бўлган. Уларнинг барчаси эвакуация қилинган. Ҳодиса оқибатида бир киши енгил тан жароҳати олган.

Авиакомпания маълум қилишича, воқеа юзасидан техник текширув бошланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Фаластин футбол ассоциацияси президентига АҚШ визаси берилмади'ning rasmi

    ДУНË Бугун 09:50

    Фаластин футбол ассоциацияси президентига АҚШ визаси берилмади

    У АҚШ визаси расмийлаштирилмаган ёки рад этилган федерация вакиллари орасида экани айтилмоқда.

    'Папа Лев XIV “Реал Мадрид”нинг фахрий аъзосига айланди'ning rasmi

    ДУНË 12.06.2026 13:18

    Папа Лев XIV “Реал Мадрид”нинг фахрий аъзосига айланди

    Ўз навбатида, Папа Лев XIV клуб президентига эсдалик медалини тақдим этган.

    'Ким Чен Ин Путинни Россия куни билан табриклади'ning rasmi

    ДУНË 12.06.2026 08:11

    Ким Чен Ин Путинни Россия куни билан табриклади

    Шимолий Корея раҳбари, шунингдек, мамлакат ҳар доим Россия билан бирга бўлишини билдирган.

    'Жанубий Корея собиқ президенти 30 йилга қамалди'ning rasmi

    ДУНË 12.06.2026 04:39

    Жанубий Корея собиқ президенти 30 йилга қамалди

    Суд жараёни бир неча ой давом этган бўлиб, айблов томони юқори мансабдор шахснинг ҳаракатлари мамлакат сиёсий тизими ва давлат институтларига жиддий путур етказганини таъкидлаган.

    'Трамп Эрон билан урушни тугатиш бўйича келишув яқинлигини айтди'ning rasmi

    ДУНË 12.06.2026 04:10

    Трамп Эрон билан урушни тугатиш бўйича келишув яқинлигини айтди

    АҚШ Президенти Дональд Трамп Эрон билан қуролли можарони тугатишга қаратилган дастлабки келишув деярли тайёр бўлганини маълум қилди.

    'Россия Суриядаги ҳарбий базалари тақдирини муҳокама қилмоқда'ning rasmi

    ДУНË 12.06.2026 03:16

    Россия Суриядаги ҳарбий базалари тақдирини муҳокама қилмоқда

    Бироқ Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили эҳтимолий ўзгаришларнинг мазмуни ёки муддатлари ҳақида аниқ маълумот бермади.