АсосийДУНË

Ўзбекистон минтақанинг асосий инвестиция майдонига айланмоқда — Тошкент форумида рекорд даражада иштирок қайд этилди

Тадбирда халқаро молия институтлари раҳбарлари ва вакиллари ҳам кенг қатнашди.

'Ўзбекистон минтақанинг асосий инвестиция майдонига айланмоқда — Тошкент форумида рекорд даражада иштирок қайд этилди'ning rasmi

Тошкент халқаро инвестиция форуми йил сайин ўз нуфузини мустаҳкамлаб бормоқда. Бу йилги анжуман иштирокчилар сони ва халқаро қамрови бўйича янги рекорд ўрнатди. Форумда жами 10 минг 600 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашган бўлиб, уларнинг 4 мингдан зиёди дунёнинг 102 давлатидан ташриф буюрган хорижий меҳмонлар ва инвесторлардир.

Анжуман юқори даражадаги сиёсий ва иқтисодий вакиллик билан ҳам ажралиб турди. Хусусан, Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер ҳамда Албания Республикаси Президенти Байрам Бегай форум меҳмонлари қаторида бўлди.

Шунингдек, Россия Ҳукумати Раиси Михаил Мишустин, Беларусь Бош вазири Александр Турчин, Озарбайжон Бош вазири Али Асадов, Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов, Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси – Президент Администрацияси раҳбари Адилбек Қосималиев ва Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода каби юқори мартабали расмийлар ҳам форумда иштирок этди.

Тадбирда халқаро молия институтлари раҳбарлари ва вакиллари ҳам кенг қатнашди. Улар орасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Осиё инфратузилма инвестициялари банки, Европа инвестиция банки, Халқаро молия корпорацияси ҳамда бошқа йирик молиявий ташкилотлар бор.

Форумнинг эътиборга молик жиҳатларидан бири шундаки, иштирокчилар Тошкентга қандайдир имтиёз ёки рағбатлантирувчи механизмлар асосида эмас, балки ўз маблағлари ҳисобидан ташриф буюрган. Хорижий меҳмонлар ва инвесторлар транспорт, меҳмонхона ҳамда бошқа харажатларни мустақил равишда қоплаган.

Бу ҳолат Ўзбекистон иқтисодиётига бўлган халқаро ишонч, мамлакатдаги барқарорлик ва инвестиция муҳитининг жозибадорлигига берилган амалий баҳо сифатида кўрилмоқда.

Экспертлар фикрича, Европа, Болқон, Марказий Осиё ва Кавказ давлатлари раҳбарлари ҳамда халқаро молия институтларининг бир майдонда жамланиши Ўзбекистоннинг минтақавий иқтисодий ҳамкорликдаги ўрни тобора кучайиб бораётганини кўрсатади.

Тошкент халқаро инвестиция форуми нафақат сармоя жалб қилиш майдони, балки йирик иқтисодий ташаббуслар муҳокама қилинадиган муҳим платформалардан бири сифатида шаклланиб улгурди. Форум натижалари Ўзбекистоннинг халқаро иқтисодий макондаги мавқеи тобора мустаҳкамланаётганини яна бир бор намоён қилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бразилияда роуп-жампинг пайтида 21 ёшли қиз ҳалок бўлди'ning rasmi

    ДУНË 15.06.2026 14:37

    Бразилияда роуп-жампинг пайтида 21 ёшли қиз ҳалок бўлди

    Бразилиянинг Сан-Паулу штатида жойлашган Лимейра шаҳридаги роуп-жампинг аттракциони фожиа билан якунланди.

    'Россиянинг Киевга йирик ҳаво ҳужумида тарихий монастир зарар кўрди'ning rasmi

    ДУНË 15.06.2026 09:05

    Россиянинг Киевга йирик ҳаво ҳужумида тарихий монастир зарар кўрди

    Маълум қилинишича, 15 июнга ўтар кечаси Россия Украина пойтахти Киевга сўнгги икки ҳафтадаги энг йирик ҳаво ҳужумларидан бирини амалга оширган.

    'Трамп кунида келишув бўлмайди: Эрон АҚШ билан меморандумни имзолашни кечиктирди'ning rasmi

    ДУНË 14.06.2026 17:02

    Трамп кунида келишув бўлмайди: Эрон АҚШ билан меморандумни имзолашни кечиктирди

    Эрон ТИВ матбуот котиби Исмоил Бағоига кўра, меморандумни имзолаш санаси бўйича аниқ қарор мавжуд эмас.

    'Нью-Йоркда ғалаба байрамлари оммавий тўқнашувларга айланди'ning rasmi

    ДУНË 14.06.2026 14:24

    Нью-Йоркда ғалаба байрамлари оммавий тўқнашувларга айланди

    "Нью-Йорк Никс" баскетбол жамоаси чемпионликни қўлга киритганидан сўнг шаҳарда оммавий тартибсизликлар кузатилган, 63 киши қўлга олинган.

    'Ҳормуз бўғози очилиши мумкин: глобал келишув муҳокамада'ning rasmi

    ДУНË 14.06.2026 04:22

    Ҳормуз бўғози очилиши мумкин: глобал келишув муҳокамада

    Трамп ўз ижтимоий тармоғидаги постида келишув тасдиқлангач, Ҳормуз бўғози барча учун очиқ бўлишини айтди.

    'Али Хоманаийнинг дафн маросими санаси маълум қилинди'ning rasmi

    ДУНË 13.06.2026 13:15

    Али Хоманаийнинг дафн маросими санаси маълум қилинди

    Дафн маросими 9 июль куни Машҳад шаҳрида бўлиб ўтади.