АсосийЖАМИЯТ

Мирзиёев ва Штайнмайер Ўзбекистон–Германия ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиш масалаларини муҳокама қилди

Германиянинг Ўзбекистон иқтисодиётига киритган инвестициялари ҳажми 2025 йилда 2 миллиард долларга етгани таъкидланди.

'Мирзиёев ва Штайнмайер Ўзбекистон–Германия ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиш масалаларини муҳокама қилди'ning rasmi

Бугун, 17 июнь куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Учрашув тор доирада ҳамда расмий делегациялар иштирокида давом этди.


Музокараларда икки мамлакат ўртасидаги сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш ва маданий-гуманитар муносабатларни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.


Давлат раҳбарлари кейинги йилларда Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги муносабатлар юқори даражага кўтарилганини қайд этди. Хусусан, ўтган йил якунларига кўра, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 1,4 миллиард доллардан ошган. Жорий йилнинг ўтган қисмида эса бу кўрсаткич яна 5 фоизга ўсган.
Шунингдек, Германиянинг Ўзбекистон иқтисодиётига киритган инвестициялари ҳажми 2025 йилда 2 миллиард долларга етгани таъкидланди.


Учрашувда май ойида Тошкентда ўтказилган Германия иқтисодиёти кунлари ҳамда Германия – Ўзбекистон ишбилармонлар кенгашининг 10-йиғилиши натижалари юқори баҳоланди. Ушбу тадбирлар доирасида 1 миллиард долларлик янги инвестиция ва савдо келишувлари имзоланган.


Томонлар саноат, энергетика, “яшил иқтисодиёт”, транспорт ва логистика, тоғ-кон саноати, тўқимачилик, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, таълим ҳамда соғлиқни сақлаш соҳаларида ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдор эканини билдирган.


Музокараларда таълим соҳасидаги ҳамкорликка ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Қайд этилишича, бугунги кунда Ўзбекистонда 400 мингдан ортиқ ёшлар немис тилини ўрганмоқда, 2 мингдан зиёд талаба Германия олий таълим муассасаларида таҳсил олмоқда.
Шунингдек, давлат раҳбарлари минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашди ҳамда “Марказий Осиё – Германия” форматидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.


Томонлар Германия Президентининг мазкур ташрифи Ўзбекистон–Германия муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали шерикликни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилишига ишонч билдирди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қирғизистонда TikTok блокдан чиқарилиши мумкин'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 14:44

    Қирғизистонда TikTok блокдан чиқарилиши мумкин

    Шикмаматов Google компанияси билан ҳамкорликни кучайтириш ва Қирғизистонни халқаро майдонда фаол тарғиб қилиш орқали мамлакат фойдаланувчилари учун YouTube монетизациясини ишга тушириш мумкинлигини қайд этди.

    'Мирзиёев Хитой билан технологик ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 09:37

    Мирзиёев Хитой билан технологик ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

    Томонлар чиқиндиларни қайта ишлаш орқали энергия ишлаб чиқариш, дата-марказлар ташкил этиш ва бошқа замонавий технологик ечимларни ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини ҳам муҳокама қилди.

    'Қўйлиқ деҳқон бозори ҳудудидаги ошхонада ёнғин чиқди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 05:48

    Қўйлиқ деҳқон бозори ҳудудидаги ошхонада ёнғин чиқди

    Айни вақтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

    'Фарғонада қаровсиз бинода ёнғин чиқиб, икки киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 03:52

    Фарғонада қаровсиз бинода ёнғин чиқиб, икки киши ҳалок бўлди

    Хабар асосида ҳодиса жойига етиб борган қутқарувчилар ёнғинни қисқа вақт ичида ўчиришга муваффақ бўлган.

    'Давлат хизматчилари коррупциянинг оқибатини кўрсин деб қамоқхоналарга олиб борилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 16.06.2026 17:26

    Давлат хизматчилари коррупциянинг оқибатини кўрсин деб қамоқхоналарга олиб борилади

    Бунга ўхшаш амалиёт Қозоғистонда ҳам йўлга қўйилган бўлиб, 2024 йилда мамлакат амалдорларини тергов изоляторлари ва қамоқхоналарга экскурсияга олиб бориш режалаштирилгани хабар қилинган эди.

    'Трамп Эрон билан келишув музокаралари иккинчи босқичга ўтганини айтди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 16.06.2026 16:55

    Трамп Эрон билан келишув музокаралари иккинчи босқичга ўтганини айтди

    “Бизда Эрон билан келишув бор. У муваффақиятли бўлиши керак”,— деди Трамп.