АсосийСПОРТ

Ўзбекистон – Колумбия баҳсини 80 мингдан ортиқ мухлис кузатмоқда

Трибуналардаги мухлисларнинг асосий қисмини эса Колумбия терма жамоаси ишқибозлари ташкил этмоқда.

'Ўзбекистон – Колумбия баҳсини 80 мингдан ортиқ мухлис кузатмоқда'ning rasmi

Футбол бўйича жаҳон чемпионати доирасида ўтаётган Ўзбекистон ва Колумбия терма жамоалари ўртасидаги учрашувни стадиондан 80 минг 824 нафар томошабин кузатмоқда.

Мазкур кўрсаткич аренанинг деярли тўлиқ тўлганини англатади.

Трибуналардаги мухлисларнинг асосий қисмини эса Колумбия терма жамоаси ишқибозлари ташкил этмоқда.

Шунга қарамай, Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари жаҳон чемпионатидаги дебют учрашувида юз мингга яқин мухлис қаршисида муносиб ўйин кўрсатишга ҳаракат қилмоқда.

Бундай муҳит ва босим остидаги баҳс ҳар қандай футболчи учун жиддий синов ҳисобланади.

    Бошқа янгиликлар