Маҳаллий ОАВлар маълумотига кўра, акция давомида намойишчилар билан полиция ўртасида тўқнашувлар юз берган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари йиғилганларни тарқатиш учун овозли ва ёруғлик гранаталари ҳамда махсус таёқлардан фойдаланган.
Қайд этилишича, воқеа давомида икки нафар шахс қўлга олинган.
Сўнгги ойларда Исроилда ультраортодокс яҳудийларни ҳарбий хизматга жалб қилиш масаласи атрофида баҳслар кучайиб бормоқда. Мамлакатдаги айрим диний жамоалар ўз аъзоларининг мажбурий ҳарбий хизматга чақирилишига қарши чиқиб келмоқда.
Шу боис мазкур масала юзасидан турли шаҳарларда норозилик намойишлари ўтказилмоқда.






