АсосийСПОРТ

Туркия ҳамда Гаити мундиал билан хайрлашди

Бугунги ўйинлар футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионатида кутилмаган натижаларга бой бўлди.

'Туркия ҳамда Гаити мундиал билан хайрлашди'ning rasmi

АҚШ терма жамоаси Австралияни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, муддатидан олдин плей-офф масаласини ҳал қилди.

Марокаш эса Шотландияни 1:0 ҳисобида енгди. Исмоил Сайбари учрашувнинг 71-сониясида гол уриб, мундиалдаги энг тезкор голлардан бирига муаллифлик қилди.

Бразилия ҳам ўзига келди — Матеус Кунья дубли ва Винисиус Жуниорнинг голи эвазига Гаитини 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

Куннинг энг катта сенсацияси эса Туркия терма жамоаси билан боғлиқ бўлди. Парагвай учрашувнинг илк дақиқаларидаёқ ҳисобни очди ва бир киши кам бўлиб ўйнаганига қарамай, 1:0 ҳисобини сақлаб қолди.

Шу тариқа Гаити мундиални тарк этган илк жамоага айланди. Туркия эса сўнгги тур олдидан барча имкониятларини йўқотди.

Мундиал қизғин тус олмоқда. Кейинги босқичдан қайси жамоа четда қолади?

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Туркия Парагвайга йўл бериб, плей-офф имкониятини йўқотди'ning rasmi

    СПОРТ Бугун 05:31

    Туркия Парагвайга йўл бериб, плей-офф имкониятини йўқотди

    ЖЧ—2026: “D” гуруҳи 2-турида Туркия терма жамоаси Парагвайга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

    'Бразилия Гаити дарвозасига жавобсиз учта гол урди'ning rasmi

    СПОРТ Бугун 03:21

    Бразилия Гаити дарвозасига жавобсиз учта гол урди

    ЖЧ—2026: “C” гуруҳи 2-турида Бразилия терма жамоаси Гаитини 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

    'Марокашнинг тезкор голи Шотландияни мағлуб этди'ning rasmi

    СПОРТ Бугун 03:13

    Марокашнинг тезкор голи Шотландияни мағлуб этди

    Ўзбекистонлик ҳакам бошқарган учрашувда тақдирни битта гол ҳал қилди.

    'АҚШ муддатидан аввал кейинги босқичга чиқди'ning rasmi

    СПОРТ Бугун 03:06

    АҚШ муддатидан аввал кейинги босқичга чиқди

    ЖЧ 2026 йилги 2-турида АҚШ терма жамоаси Австралияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

    '“Opta” суперкомпьютери Ўзбекистоннинг плей-оффга чиқиш имкониятини баҳолади'ning rasmi

    СПОРТ 19.06.2026 06:14

    “Opta” суперкомпьютери Ўзбекистоннинг плей-оффга чиқиш имкониятини баҳолади

    Чемпионлик учун асосий даъвогарлар рўйхатидан Англия ва Аргентина ҳам ўрин олган. Англиянинг чемпионлик эҳтимоли 12,33 фоиз, амалдаги жаҳон чемпиони Аргентинага эса 12,28 фоиз имконият берилган.

    'Ўзбекистон жаҳон чемпионатидаги дебют баҳсида Колумбияга имкониятни бой берди'ning rasmi

    СПОРТ 18.06.2026 03:55

    Ўзбекистон жаҳон чемпионатидаги дебют баҳсида Колумбияга имкониятни бой берди

    Муросасиз кечган баҳсда жанубий америкаликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.