АсосийДУНË

Қозоғистонда ёқилғи қуйиш шахобчасида ёнғин содир бўлди

Ёнғин ўчирилгандан сўнг автомобиль салонида уч нафар шахс — аёл ва икки ёш боланинг жасадлари топилган.

'Қозоғистонда ёқилғи қуйиш шахобчасида ёнғин содир бўлди'ning rasmi

Қозоғистоннинг Оқтобе вилояти 19 июнь куни ёқилғи қуйиш шахобчаларидан бирида содир бўлган фожиали ёнғин оқибатида аёл ва икки норасида бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда ZTB NEWS хабар қилди.

Маълум қилинишича, воқеа Бокенбай Батыра ва Макатаев кўчалари кесишмасида жойлашган АГЗСда юз берган. Honda автомобили заправка ҳудудида тўсатдан ёнган.

Ёнғин ўчирилгандан сўнг автомобиль салонида уч нафар шахс — аёл ва икки норасида боланинг жасадлари топилган. Яна бир киши жароҳатланиб, шифохонага етказилган.

Оқтобе вилояти полиция департаменти томонидан портловчи объектларда хавфсизлик қоидаларини бузиш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Идора маълумотига кўра, АГЗС эгаси ушланиб, вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Ҳодиса бўйича тергов ишлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар