АсосийЖАМИЯТ

Автобус салонларида ҳарорат меъёри устидан назорат кучайтирилди

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

'Автобус салонларида ҳарорат меъёри устидан назорат кучайтирилди'ning rasmi

Тошкентда автобус йўналишларида ташувчиларнинг брутто-контракт талабларига риоя этиш бўйича назорат кучайтирилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Маълум қилинишича, ташқи ҳаво ҳарорати +28 даражадан юқори бўлганда автобус ва электробуслар салонида совитиш тизимлари ишлатилиши шарт. Бунда салон ҳарорати +26 даража даражасида сақланиши керак.

Қайд этилишича, транспорт вазири топшириғига асосан ишчи гуруҳ — Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси раҳбари ҳамда "Тошшахартрансхизмат" АЖ бошқаруви раиси бошчилигида йўналишларда назорат тадбирларини ўтказмоқда.

Эслатиб ўтамиз, пойтахт автобусларида кондиционерлар 7 майдан бошлаб босқичма-босқич ишга туширила бошланган.

    Бошқа янгиликлар