АсосийДУНË

Қримда дрон ҳужумларидан сўнг ёқилғи таъминоти чекланди

Маълумотларга кўра, ёқилғи фақат Қримнинг ҳаёти ва хавфсизлигини таъминловчи давлат хизматлари учун ажратилади.

'Қримда дрон ҳужумларидан сўнг ёқилғи таъминоти чекланди'ning rasmi

Қримда Россия томонидан тайинланган маҳаллий ҳокимият Украина дронлари томонидан амалга оширилган ҳужумлар ортидан аҳоли ва хусусий сектор учун ёқилғи сотишни вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда Россия томонидан тайинланган Қрим раҳбари  маълум қилди.

Сергей Аксёнов таъкидлашича, бензин сотиш 21 июнь куни соат 09:00 дан бошлаб тўхтатилган. Унинг айтишича, ёқилғи фақат Қримнинг ҳаёти ва хавфсизлигини таъминловчи давлат хизматлари учун ажратилади.

Маълумотларга кўра, ҳозирги босқичда ёқилғи фақат ҳаётий муҳим соҳалар — тиббиёт, фавқулодда хизматлар ва хавфсизлик тизимларига хизмат кўрсатувчи давлат идораларига чекланган ҳажмда етказиб берилмоқда.

Расмийлар бу қарорни минтақа бўйлаб ёқилғи захираларини барқарор сақлаш, логистика занжирларини назорат қилиш ҳамда таъминотда узилишларнинг олдини олиш билан изоҳламоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча чоралар кўрилиши мумкинлиги ҳам айтилмоқда.

    Бошқа янгиликлар