АсосийЖАМИЯТ

Эрдўған: Туркия ва Польша Европа хавфсизлигида муҳим ўрин тутади

Туркия раҳбари мазкур баёнотни Польша билан икки томонлама муносабатлар ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан билдирган.

'Эрдўған: Туркия ва Польша Европа хавфсизлигида муҳим ўрин тутади'ning rasmi

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Туркия ва Польша Европа хавфсизлиги ҳамда мудофаа архитектурасининг ажралмас қисми эканини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, икки давлат НАТО доирасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш устида иш олиб бормоқда.

“Европа хавфсизлиги ва мудофаа архитектурасида ажралмас ўринга эга бўлган икки НАТО иттифоқчиси сифатида биз ҳамкорлигимизни янада кучайтириш учун ишлаяпмиз”, деди Эрдўған.

    Бошқа янгиликлар