АсосийДУНË

Қозоғистонликлар Қирғизистонда оқим олиб кетган 6 ёшли болани қидиришга қўшилди

Фожиа 23 июнь куни содир бўлган.

'Қозоғистонликлар Қирғизистонда оқим олиб кетган 6 ёшли болани қидиришга қўшилди'ning rasmi

Қирғизистонда тоғ дарёси оқими олиб кетган 6 ёшли болани қидириш ишларига Қозоғистондан қутқарувчилар ва кўнгиллилар ҳам қўшилди. Бир неча кундан буён юзлаб инсонлар болани топиш умидида қидирув ишларини давом эттирмоқда.

Маълум қилинишича, қутқарувчилар ва кўнгиллилар дарё соҳили бўйлаб бир неча километр масофани кўздан кечириб, бедарак йўқолган болани изламоқда. Шу билан бирга, болани қидириш бўйича мўлжаллар кенг жамоатчилик орасида тарқатилган.

Фожиа 23 июнь куни содир бўлган. Икки оила бўлган енгил автомобиль тоғ дарёсига қулаб кетган. Ҳодиса оқибатида икки нафар аёл ва уч нафар бола ўзини қутқаришга муваффақ бўлган. Бироқ 12 ёшли қизалоқ ва 6 ёшли болани кучли сув оқими олиб кетган.

Қидирув ишлари давомида 12 ёшли қизалоқнинг жасади топилган. Айни вақтда эса 6 ёшли болани қидириш ишлари тўхтовсиз давом эттирилмоқда.

Ҳозирча боланинг тақдири ҳақида расмий маълумот берилмаган. Қутқарувчилар қидирув ҳудудини кенгайтирган ҳолда операцияни давом эттирмоқда.

    Бошқа янгиликлар