АсосийЖАМИЯТ

Шарқ мақомининг янги тенденциялари халқаро конференцияда муҳокама қилинди

Конференция давомида халқаро ташкилотлар, олий таълим муассасалари ва маданият соҳаси мутахассислари ўртасида илмий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

'Шарқ мақомининг янги тенденциялари халқаро конференцияда муҳокама қилинди'ning rasmi

Наманган шаҳрида ЮНЕСКО ва АЙСЕСКО шафелигида ўтаётган III Халқаро мақом санъати анжумани доирасида "Шарқ мақомининг янги тенденциялари: анъана ва инновациялар уйғунлиги" мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Анжуманда дунёнинг 50 га яқин давлатидан 100 нафарга яқин таниқли санъатшунос, мусиқашунос ва тадқиқотчи иштирок этиб, Шарқ халқларининг мусиқий мероси, мақом, муғом ва бошқа турдош мусиқа тизимларининг тарихи, бугунги ривожланиш тенденциялари ҳамда таълим тизимидаги ўрни юзасидан маърузалар тақдим этди.

Конференция давомида халқаро ташкилотлар, олий таълим муассасалари ва маданият соҳаси мутахассислари ўртасида илмий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, қатор хорижий университетлар билан ҳамкорлик меморандумларини имзолаш, мақом санъатини рақамлаштиришга қаратилган "Ражабий коди: Мақомнинг рақамли хотираси" лойиҳасини амалга ошириш ҳамда Корея мусиқа терапияси ассоциацияси билан ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.

Мутахассислар фикрича, бундай халқаро анжуманлар мақом санъатини асраб-авайлаш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш, ёш авлоднинг миллий мусиқа меросига қизиқишини ошириш ва ўзбек мақом санъатининг халқаро нуфузини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.

Конференция якунида мақом санъатини ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари бўйича амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиши, шунингдек, халқаро резолюция қабул қилиниши режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар

    Шарқ мақомининг янги тенденциялари халқаро конференцияда муҳокама қилинди - Darakchi.uz