АсосийЖАМИЯТ

Пойтахт медиа майдонининг марказига айланди

Форум доирасида жорий йилнинг 30 мартидан 26 июнига қадар республика бўйлаб илк бор ўтказилган “Медиа ҳафталик” лойиҳаси якунлари сарҳисоб қилиниб, энг фаол иштирокчилар тақдирланди.

'Пойтахт медиа майдонининг марказига айланди'ning rasmi

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Тошкент шаҳрида йилнинг энг йирик медиа форуми бўлиб ўтди.

Анжуман мамлакатнинг турли ҳудудларидан журналистлар, блогерлар, вазирлик ва идоралар матбуот котиблари, медиа экспертлар ҳамда контент яратувчиларни бир майдонга жамлади.

Форум давомида замонавий медиа маконининг бугунги талаблари, миллий контент сифатини ошириш, ахборот билан ишлашнинг янги ёндашувлари ҳамда соҳанинг истиқболдаги ривожланиш йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов сўзга чиқиб, мамлакатимизда медиа соҳасини ривожлантириш, профессионал журналистикани қўллаб-қувватлаш ва рақобатбардош миллий контент яратишнинг устувор вазифаларига алоҳида тўхталди.

Форум доирасида жорий йилнинг 30 мартидан 26 июнига қадар республика бўйлаб илк бор ўтказилган “Медиа ҳафталик” лойиҳаси якунлари сарҳисоб қилиниб, энг фаол иштирокчилар тақдирланди.

Медиа форум профессионал мулоқот, тажриба алмашиш ва янги ғоялар майдонига айланиб, мамлакат медиа ҳамжамиятини яна бир бор ягона мақсад — сифатли, ишончли ва замонавий контент яратиш йўлида бирлаштирди.

    Бошқа янгиликлар