Шимолий Корея Жанубий Корея билан кескинлик кучайиб бораётган бир пайтда йирик қурол синовларини ўтказди. Ким Чен Ин армияни "ҳалокатли ва вайронкор ҳужумкор позиция"ни эгаллашга чақирди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.
Синовлар давомида янги баллистик ракета жанговар каллаги, модернизация қилинган кўп зарядли ракета тизими ва ўзиюрар гаубица синаб кўрилди. Расмийларга кўра, бу қуроллар душманнинг муҳим ҳарбий ва энергетика объектларига аниқ зарба беришга мўлжалланган.
Таҳлилчилар фикрича, ушбу янгиланишлар Шимолий Кореяга Жанубий Кореянинг деярли барча ҳудудига зарба бериш имкониятини оширади.
Бу орада Жанубий Корея "дрон жангчилари" бўлинмаларини шакллантиришни бошлади ва хавфсизлик соҳасида АҚШ билан ҳамкорликни кучайтиришга интилмоқда.






