АсосийСПОРТ

Бельгия йирик ғалаба билан гуруҳда биринчи бўлди

Миср ва Эрон ўртасидаги баҳс эса 1:1 ҳисобида дуранг билан тугади.

'Бельгия йирик ғалаба билан гуруҳда биринчи бўлди'ning rasmi

АҚШ, Канада ва Мексикада ўтаётган ЖЧ—2026 мусобақаси G гуруҳининг 3-тур учрашувлари якунланди. Бельгия Янги Зеландияни 5:1 ҳисобида мағлуб этиб, гуруҳ ғолиби сифатида плей-оффга йўл олди. Миср ва Эрон ўртасидаги баҳс эса 1:1 ҳисобида дуранг билан тугади.

Миср сафида Маҳмуд Собир 5-дақиқада ҳисобни очган бўлса, орадан тўққиз дақиқа ўтиб Рамин Ризоиян жавоб голини киритди. Қўшимча вақтда Шожа Ҳалилзоданинг голи офсайд сабаб бекор қилинди.

Параллел ўйинда Бельгия рақиб дарвозасига бешта тўп киритди. Леандро Троссард дубль муаллифи бўлди, шунингдек, Кевин де Брейне, Ромелу Лукаку ва Алексис Салемакерс ҳам ўз номини таблога ёздирди. Янги Зеландиянинг ягона голини Элия Жаст урди.

Ушбу натижалардан сўнг Бельгия ва Миср 5 очкодан жамғариб, плей-оффга чиқди. 3 очко тўплаган Эрон энг яхши учинчи ўрин соҳиблари қаторида кейинги босқичга чиқиш имкониятини сақлаб қолди. 1 очко билан Янги Зеландия эса мусобақани тарк этди.

    Бошқа янгиликлар

    Бельгия йирик ғалаба билан гуруҳда биринчи бўлди - Darakchi.uz