АсосийЖАМИЯТ

Саудия Арабистонида “Saudi Aramco”га тегишли вертолёт қулади

Ҳодиса ортидан 14 киши ҳалок бўлди.

'Саудия Арабистонида “Saudi Aramco”га тегишли вертолёт қулади'ning rasmi

Саудия Арабистонининг шарқида жойлашган Рас Таннура шаҳрида мамлакатнинг давлат нефть компанияси — "Saudi Aramco"га тегишли вертолёт ҳалокатга учради. Оқибатда бортда бўлган 14 кишининг барчаси ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат Энергетика вазирлиги маълумотига таяниб, ТАСС хабар берди.

Маълум қилинишича, фожиа 28 июнь куни Рас Таннура ҳудудида содир бўлган. Ҳалок бўлганларнинг барчаси Саудия Арабистони фуқаролари бўлган.

"Saudi Aramco"га тегишли вертолёт Рас Таннурада ҳалокатга учради. Ҳодиса оқибатида бортдаги 14 кишининг барчаси ҳалок бўлди, дейилади Саудия Арабистони Энергетика вазирлиги баёнотида.

Қайд этилишича, айни пайтда ваколатли идоралар авиаҳалокат сабабларини аниқлаш юзасидан тергов ишларини бошлаган.

Рас Таннура Форс кўрфази соҳилида жойлашган мамлакатнинг муҳим саноат марказларидан бири ҳисобланади. Бу ерда "Saudi Aramco"нинг йирик нефтьни қайта ишлаш мажмуаси ҳамда дунёдаги энг йирик денгиз орқали нефть юклаш терминалларидан бири жойлашган.

    Бошқа янгиликлар

    Саудия Арабистонида “Saudi Aramco”га тегишли вертолёт қулади - Darakchi.uz