Андижон вилоятида Malibu 2 русумли автомобиль иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки нафар пиёда ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 25 июнь куни соат 17:55 ларда Андижон шаҳрининг Янги Бўстон маҳалласидаги Амир Темур шоҳ кўчасида жойлашган тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойида 1997 йилда туғилган Р.З. бошқарувидаги Malibu 2 русумли автомобиль йўлни кесиб ўтаётган уч нафар пиёдани уриб юборган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида жабрланувчилар тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган. Бироқ шифокорлар томонидан кўрсатилган барча тиббий муолажаларга қарамасдан, уларнинг икки нафари вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси Тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






