2026 йил 10–19 июль кунлари Тошкент шаҳри
Бу нафақат ёш иқтидорлар учун катта имконият, балки Ўзбекистоннинг глобал илмий майдондаги нуфузини яна бир бор намоён этувчи муҳим воқеадир.
Мазкур олимпиада дунёнинг 90 дан ортиқ мамлакатларидан келган энг иқтидорли ўқувчиларни бир майдонга жамлайди. Иштирокчилар ўз билимлари, мантиқий тафаккури ва замонавий илмий ёндашувлари билан беллашиб, илмий салоҳиятларини намоён этадилар.
Ўзбекистон эса ушбу нуфузли тадбирга мезбонлик қилиш орқали нафақат иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, балки илм-фан ривожи йўлида халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашни мақсад қилган.






