АсосийЖАМИЯТ

ЙҲХХ хизмати бошлиғи Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Ҳозирча Шерзод Ибрагимовнинг ўрнига Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи этиб ким тайинланиши ҳақида расмий маълумот берилмаган.

'ЙҲХХ хизмати бошлиғи Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Шерзод Шокирович Ибрагимов Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, мазкур тайинловга қадар Шерзод Ибрагимов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Шу тариқа, у эндиликда Миллий гвардия қўмондони Баҳодир Тошматовнинг биринчи ўринбосари сифатида хизмат фаолиятини давом эттиради.

Ҳозирча Шерзод Ибрагимовнинг ўрнига Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи этиб ким тайинланиши ҳақида расмий маълумот берилмаган.

    Бошқа янгиликлар