АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистон Олий суди Пленуми мажлиси илк бор онлайн трансляция қилинади

Пленум мажлиси Олий суднинг Интерактив хизматлар портали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

'Ўзбекистон Олий суди Пленуми мажлиси илк бор онлайн трансляция қилинади'ning rasmi

Бугун, соат 10:00 да Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Робахон Маҳмудова раислигида Олий суд Пленуми мажлиси бўлиб ўтади.

Маълум қилинишича, мамлакат суд тизими тарихида илк бор мазкур Пленум мажлиси кенг жамоатчилик учун тўғридан тўғри эфирда намойиш этилади.

Мажлисда Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, Олий суд ва қуйи судлар судьялари, Бош прокурор, Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Судьялар ассоциацияси ҳамда Адвокатлар палатаси раҳбарлари, шунингдек, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Бола ҳуқуқлари бўйича вакил, манфаатдор вазирлик ва идоралар вакиллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъул ходимлари, ҳуқуқшунос олимлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этади.

Пленум мажлиси Олий суднинг Интерактив хизматлар портали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

    Бошқа янгиликлар