АсосийДУНË

Россия кучлари Украинадаги яна бир шаҳарни ўз назоратига олди

Москва томони Константиновка “озод қилингани”ни билдирган бўлса-да, Украина ҳукумати ҳозирча бу маълумотга расмий муносабат билдирмаган.

'Россия кучлари Украинадаги яна бир шаҳарни ўз назоратига олди'ning rasmi

Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги Донецк вилоятидаги стратегик аҳамиятга эга бўлган Константиновка шаҳри устидан назорат ўрнатилганини маълум қилди.

Бош штаб раҳбари Валерий Герасимовнинг Президент Владимир Путинга берган ҳисоботига кўра, шаҳарнинг олиниши Донбасс йўналишидаги ҳарбий операцияларда муҳим босқич сифатида баҳоланмоқда. Путин эса қўмондонлик пунктида бу воқеани стратегик ютуқ деб атаб, Украина томонидан Россия инфратузилмаларига, хусусан нефть объектларига қилинган ҳужумлар ортиб бораётгани сабабли хавфсизлик зоналарини кенгайтириш зарурлигини таъкидлаган.

Москва томони Константиновка “озод қилингани”ни билдирган бўлса-да, Украина ҳукумати ҳозирча бу маълумотга расмий муносабат билдирмаган. Россия ҳарбийлари эса шаҳарни Славянск–Краматорск–Константиновка йўналишидаги асосий мудофаа чизиқларидан бири сифатида баҳоламоқда.

Шу билан бирга, Россия қўшинлари Лиман шаҳри йўналишида ҳам ҳаракатланиб, жанубий ва шимолий фронтларда босимни кучайтираётгани айтилмоқда. Расмий Москва Украина дронлари томонидан Россия нефть инфратузилмасига қилинган ҳужумлар туфайли айрим ҳудудларда хавфсизлик зоналарини кенгайтириш зарурлигини ҳам қайд этмоқда.

Украина раҳбарияти эса Россиянинг илгарилаш суръати секинлашганини, айрим ҳудудларда эса қарши ҳужумлар натижасида позициялар қайтариб олинганини билдириб келмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Россия кучлари Украинадаги яна бир шаҳарни ўз назоратига олди - Darakchi.uz