Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманидаги "Дилбоғ" маҳалласи ҳудудида жойлашган қурилиш объектида содир бўлган ҳолат муҳокамаларга сабаб бўлди.
Мазкур воқеа юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, айни пайтда ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, қурилиш ишларини олиб бориш жараёнида масъул шахсларнинг эътиборсизлиги оқибатида оқова сув тармоғи қувурига шикаст етказилган. Бу эса авариявий ҳолат юзага келишига сабаб бўлган.
Инспекцияга кўра, ҳозирда воқеанинг келиб чиқиш сабаблари ва унга олиб келган барча омиллар атрофлича ўрганилмоқда. Текширув ишлари тўлиқ якунланганидан сўнг ҳолат юзасидан қўшимча ахборот тақдим этилиши маълум қилинди.






