Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги Авиасозлар кўчасининг бир қисми магистрал иссиқлик қувурларини алмаштириш ишлари сабабли 20 кун давомида автотранспорт ҳаракати учун ёпилади.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 11 июль куни соат 08:00 дан 31 июль куни соат 06:00 гача Авиасозлар кўчасида магистрал иссиқлик қувурларини таъмирлаш ва алмаштириш ишлари амалга оширилади.
Шу муносабат билан қурилиш ишлари олиб бориладиган ҳудудда автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.
“Veolia Energy Tashkent” ҳайдовчилардан олдиндан ҳаракат йўналишларини режалаштириш, шунингдек, айланма йўллардан фойдаланишни сўради.






