АсосийЖАМИЯТ

Болалар билан беркинмачоқ ўйнаган эркак чиқинди қутисига қамалиб қолди

У ташқи ёрдам орқалигина чиқинди қутисидан чиқариб олинган.

'Болалар билан беркинмачоқ ўйнаган эркак чиқинди қутисига қамалиб қолди'ning rasmi

Россияда болалар билан беркинмачоқ ўйнаётган эркак ғалати ҳолатга дуч келди. У яшириниш мақсадида чиқинди қутиси ичига кирган, аммо мустақил равишда ундан чиқа олмаган.

Оқибатда эркак атрофдагиларнинг ёрдамига муҳтож бўлган. У ташқи ёрдам орқалигина чиқинди қутисидан чиқариб олинган.

Ҳодиса давомида эркак жароҳат олмагани айтилмоқда. Воқеа акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб, фойдаланувчиларнинг қизғин муҳокамасига сабаб бўлди.

    Бошқа янгиликлар