АсосийСИËСАТ

Мирзиёевнинг Қатарга ташрифи якунланди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қатар Давлатига амалий ташрифи якунланди.

'Мирзиёевнинг Қатарга ташрифи якунланди'ning rasmi

Давлат раҳбари Доҳа шаҳрида Қатарнинг собиқ Амири Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Сонийнинг вафоти муносабати билан ўтказилган таъзия маросимида иштирок этди.

Шунингдек, ташриф доирасида Президент Мирзиёев Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашув ўтказди. Томонлар икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди.

Ташриф якунланганидан сўнг Ўзбекистон Президенти Доҳа шаҳридан Тошкентга жўнаб кетди.

    Бошқа янгиликлар