АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда аномал жазирама яна кучаяди

Ўзбекистонда аномал иссиқ об-ҳаво яна бир неча кун сақланиб қолади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

'Ўзбекистонда аномал жазирама яна кучаяди'ning rasmi

Маълум қилинишича, 18–20 июль кунлари ҳам мамлакат ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқими кириб келади. Шу муносабат билан республика бўйлаб ҳаво ҳарорати янада кўтарилиши кутилмоқда.

Синоптиклар прогнозига кўра, кундузи ҳаво ҳарорати 43–45 даражагача, айрим ҳудудларда эса 48 даражагача етиши мумкин.

Ўзгидромет аҳолидан куннинг энг иссиқ соатларида имкони борича очиқ ҳавода узоқ вақт қолмаслик, кўпроқ суюқлик истеъмол қилиш ҳамда қуёш нурлари таъсиридан эҳтиёт бўлишни тавсия этмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Ўзбекистонда аномал жазирама яна кучаяди - Darakchi.uz