Бразилия миллий терма жамоаси ҳужумчиси Неймар 2026 йилги Жаҳон чемпионати якунланганидан сўнг қиймати 23 миллион долларга баҳоланадиган ҳашаматли яхта сотиб олди. Бу ҳақда TyC Sports нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, яхта Бразилиянинг Рио-де-Жанейро штатида жойлашган Ангра-дус-Рейс шаҳрида сақланмоқда. У олтита каюта, кенг дам олиш ҳудудлари билан жиҳозланган бўлиб, юқори палубасида вертолёт қўниши учун махсус майдон ҳам мавжуд.
Эътиборлиси, мазкур харид Бразилия терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги иштирокини муддатидан аввал якунлаганидан кўп ўтмай амалга оширилди.
Маълумот учун, Бразилия мундиалнинг 1/8 финал босқичида Норвегияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этган эди. Ушбу учрашувда норвегиялик ҳужумчи Эрлинг Ҳоланд 79 ва 90-дақиқаларда иккита гол муаллифи бўлди.
Жароҳати туфайли турнирнинг дастлабки икки ўйинини ўтказиб юборган Неймар мазкур баҳснинг 67-дақиқасида захирадан майдонга тушди. У учрашувнинг 90+10-дақиқасида пенальтидан гол урди, аммо бу Бразилияни мағлубиятдан қутқариш учун етарли бўлмади.






