Қарор билан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги қарорига тегишли қўшимчалар киритилди. Унга кўра, жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиқлари бўйича солиқ имтиёзларидан фойдаланиш учун электрон шаклда мурожаат қилиши мумкин.
Мурожаат қуйидаги электрон платформалар орқали юборилади:
— электрон солиқ хизматлари портали;
— Ягона интерактив давлат хизматлари портали.
Мурожаатда кўрсатилган маълумотлар солиқ органининг масъул ходими томонидан 2 иш куни ичида солиқ органларида мавжуд маълумотлар асосида ўрганилади. Шундан сўнг солиқ имтиёзини қўллаш ёки уни рад этиш тўғрисида хулоса расмийлаштирилади.
Солиқ органининг тегишли хулосаси 1 иш куни ичида электрон солиқ хизматлари порталидаги фуқаронинг шахсий кабинети ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юборилади.
Агар мурожаат қайтарилса, фуқаро рад этишга сабаб бўлган камчиликларни бартараф этган ҳолда қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Бундай мурожаат белгиланган тартибда такроран кўриб чиқилади.






