Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифасида алкоголли ичимлик рекламасини жойлаган блогер Н. Собиров маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.
Қўмита томонидан ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган реклама материалларининг амалдаги қонунчиликка мувофиқлиги ўрганилган. Текширувлар давомида блогернинг Instagram саҳифасида алкоголли ичимлик рекламаси жойлаштирилгани аниқланган.
"Реклама тўғрисида"ги қонуннинг 38-моддасига кўра, ҳар қандай қувватдаги алкоголли ичимликларни реклама қилиш тақиқланган. Айрим турдаги пиво ва виноларни реклама қилишга эса белгиланган талабларга риоя этилган ҳолда рухсат берилган.
Қўмита маълумотига кўра, блогер тақиқланган маҳсулот рекламасини тарқатгани учун маъмурий жавобгарликка тортилган. Тегишли ҳужжатлар судга юборилган.






