АсосийЖАМИЯТ

Садир Жапаров Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди.

'Садир Жапаров Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан табриклади'ning rasmi

Суҳбат аввалида Садир Жапаров Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан самимий қутлаб, унга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва давлат раҳбари сифатидаги фаолиятида катта муваффақиятлар тилади. Шунингдек, қардош Ўзбекистон халқига тинчлик ва равнақ тилади.

Қирғизистон раҳбари Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни, шунингдек, Шавкат Мирзиёевнинг икки мамлакат ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшаётган шахсий ҳиссасини юқори баҳолади.

Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик жадал ривожланаётгани қайд этилди. Хусусан, ўзаро савдо ҳажми ошиб бораётгани, саноат кооперацияси лойиҳалари, жумладан, Қўшма жамғарма доирасидаги ташаббуслар амалга оширилаётгани таъкидланди. Шунингдек, йирик минтақавий инфратузилма лойиҳалари бўйича амалий ишлар давом эттирилаётгани айтилди.

Томонлар бўлажак олий даражадаги саммит кун тартибини, айниқса, савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалаларини пухта тайёрлаш муҳимлигини таъкидладилар.

    Бошқа янгиликлар