АсосийЖАМИЯТ

Чирчиқда Laсetti дарахтга бориб урилди: ҳайдовчи ҳалок бўлди

Ҳозирда ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар Ички ишлар бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Чирчиқда Laсetti дарахтга бориб урилди: ҳайдовчи ҳалок бўлди'ning rasmi

Бугун, 24 июль куни Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида Lacetti русумли автомобиль йўл четидаги дарахтга бориб урилиши оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, соат тахминан 06:30 ларда Чирчиқ шаҳри ҳудудидан ўтувчи D006 Тошкент—Чирчиқ—Чимён автомобиль йўлининг 27-километрида 1995 йилда туғилган А.Д. "Ласетти" русумли автомобилни бошқариб кетаётган вақтида рул бошқарувини йўқотган.

Оқибатда автомобиль йўл четидаги дарахтга бориб урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ҳайдовчи олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган. Автомобилда бўлган йўловчилар эса шаҳар тиббиёт бирлашмасига етказилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар Ички ишлар бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Чирчиқда Laсetti дарахтга бориб урилди: ҳайдовчи ҳалок бўлди - Darakchi.uz