Ўзбекистон музейларининг асосий фондларида 2 миллион 657 мингта экспонат сақланмоқда. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, 2026 йил 1 январь ҳолатига мамлакатдаги музейларнинг асосий коллекциясидаги экспонатлар сони 2 миллион 657 мингтани ташкил этган.
Шунингдек, 2025 йил давомида Ўзбекистон музейларида 56 минг 142 та экскурсия ўтказилган.






