АсосийЖАМИЯТ

Эрдўған Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади

Туркия етакчиси Ўзбекистон Президентига мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт-саодат ва давлатчилик фаолиятида янги муваффақиятлар тилади.

'Эрдўған Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади'ning rasmi

Бугун, 24 июль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат аввалида Эрдўған Мирзиёевни таваллуд куни билан табриклади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.

Туркия етакчиси Ўзбекистон Президентига мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт-саодат ва давлатчилик фаолиятида янги муваффақиятлар тилади.

Мулоқотда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги муносабатлар кенг қамровли стратегик шериклик даражасига кўтарилгани қайд этилди.

Томонлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ортиб бораётгани, қўшма корхоналар сони ва мунтазам авиақатновлар кўпайгани, истиқболли лойиҳалар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Маданий-гуманитар ҳамкорлик ҳам фаол ривожланмоқда. Хусусан, Хатай вилоятида Ўзбекистонга бағишланган мажмуалар очилган. Шунингдек, Туркия томони Наманганда ўтказилган Халқаро мақом санъати фестивали ҳамда Ислом цивилизацияси форумида юқори даражада иштирок этган.

Суҳбатда олий даражада эришилган келишувлар доирасида белгиланган режа ва мақсадларни биргаликда амалга ошириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Ражаб Тойиб Эрдўғанни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келишга таклиф қилди.

Маълумот учун, бугун, 24 июль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 69 ёшни қаршилади.

    Бошқа янгиликлар

    Эрдўған Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади - Darakchi.uz