АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими сифати бўйича Марказий Осиёда биринчи бўлди

"Health Care Index 2026 Mid-Year" рейтингида Ўзбекистон 64,4 балл билан Топ-50 таликдан жой олган.

'Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими сифати бўйича Марказий Осиёда биринчи бўлди'ning rasmi

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими сифати бўйича халқаро рейтингда 101 та давлат орасида 49-ўринни эгаллади. Мамлакат Марказий Осиё давлатлари орасида энг юқори натижани қайд этди.

"Health Care Index 2026 Mid-Year" рейтингида Ўзбекистон 64,4 балл билан Топ-50 таликдан жой олган.

Марказий Осиё давлатлари орасида Қозоғистон 60,7 балл билан 61-ўринни эгаллаган. Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида ҳам юқори натижа қайд этган. Россия 60-ўриндан, Қозоғистон ва Арманистон эса 62-ўриндан жой олган.

Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон ва Афғонистон рейтингга киритилмаган.

Рейтингда соғлиқни сақлаш тизими бўйича энг юқори натижани Тайвань қайд этган — 87,1 балл. Кейинги ўринларни Жанубий Корея — 83 балл, Япония — 79,9 балл, Эквадор — 78,2 балл ва Нидерландия — 77,6 балл билан эгаллаган.

АҚШ 41-ўринда, Хитой 30-ўринда, Германия 25-ўринда, Буюк Британия эса 19-ўринда қайд этилган.

"Health Care Index" рейтинги тиббий хизматлар сифати, шифокорлар малакаси, тиббиёт муассасаларининг жиҳозланганлик даражаси, хизматлар нархи ва аҳоли учун қулайлик каби мезонлар асосида шакллантирилади.

    Бошқа янгиликлар

    Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими сифати бўйича Марказий Осиёда биринчи бўлди - Darakchi.uz