АсосийЖАМИЯТ

Саида Мирзиёева Тошкентдаги яшил ҳудудларни кўпайтириш зарурлигини айтди

Саида Мирзиёеванинг таъкидлашича, қулай ва хавфсиз муҳитни ривожлантириш, кўкаламзорлаштириш ишларини изчил давом эттириш ҳамда мавжуд инфратузилмадан самарали фойдаланиш зарур.

'Саида Мирзиёева Тошкентдаги яшил ҳудудларни кўпайтириш зарурлигини айтди'ning rasmi

Тошкент жадал ривожланаётган бўлса-да, пойтахтда яшил ҳудудлар етарли эмас. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева маълум қилди.

У шаҳардаги бир қатор муҳим объектларни кўздан кечириб, Тошкентда янги истироҳат боғларини барпо этиш ва атроф-муҳитни кўкаламзорлаштириш пойтахт келажаги учун энг муҳим йўналишлардан бири эканини таъкидлади.

"Тошкент жадал ривожланмоқда, аммо айни пайтда шаҳримизда яшил ҳудудлар ниҳоятда кам. Янги истироҳат боғлари барпо этиш ва атроф-муҳитни кўкаламзорлаштириш — пойтахт келажаги учун энг зарур устувор йўналишлардан", деди Саида Мирзиёева.

У Афросиёб кўчасидаги боғни кўздан кечирган. Бу ерда аҳоли эркин дам олиши учун зарур шароитларни яратиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, Сайилгоҳ кўчаси, Амир Темур шоҳкўчаси ва унга туташ ҳудудларни янгилаш, Бобур номидаги Экопарк ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги боғ ҳудудларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган.

"Асосий вазифамиз — пойтахтимизга "яшил шаҳар" мақомини қайтариш, одамлар мазмунли ҳордиқ чиқариши ва сайр қилиши учун имкон қадар кўпроқ очиқ майдонлар яратишдир", деди у.

Саида Мирзиёеванинг таъкидлашича, қулай ва хавфсиз муҳитни ривожлантириш, кўкаламзорлаштириш ишларини изчил давом эттириш ҳамда мавжуд инфратузилмадан самарали фойдаланиш зарур.

"Шаҳар аҳолисининг турмуш даражасини яхшилаш йўлида бу масалаларни ҳал этишга зудлик билан киришиш жуда муҳим", дея қўшимча қилди Президент Администрацияси раҳбари.

    Бошқа янгиликлар

    Саида Мирзиёева Тошкентдаги яшил ҳудудларни кўпайтириш зарурлигини айтди - Darakchi.uz