АсосийБУ ҚИЗИҚ

Ўзбекистонда ҳар куни ўртача 137 та оила ажрашмоқда

Шу даврда мамлакат бўйича 24,8 мингта никоҳ расман бекор қилинган. Бу 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 мингтага кўп.

'Ўзбекистонда ҳар куни ўртача 137 та оила ажрашмоқда'ning rasmi

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистонда ажримлар сони ошди. Шу даврда мамлакат бўйича 24,8 мингта никоҳ расман бекор қилинган. Бу 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 мингтага кўп.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь–июнь ойларида 92,3 мингта никоҳ давлат рўйхатидан ўтказилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 3 мингтага кам кўрсаткичдир.

Ҳисоб-китобларга кўра, олти ой давомида ҳар куни ўртача 510 дан ортиқ никоҳ қайд этилган. Шу билан бирга, кунига ўртача 137 та оила ажрашган.

2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида эса мамлакатда 95,3 мингта никоҳ тузилган ва 23,3 мингта ажрим расман қайд этилган эди. Демак, бир йил ичида никоҳлар сони камайган, ажримлар эса ошган.

Расмий статистикада ажримларнинг аниқ сабаблари келтирилмаган. Бироқ мутахассислар бу ҳолатни оилалардаги ижтимоий-иқтисодий муаммолар, ёшларнинг оилавий ҳаётга тайёргарлиги, ўзаро келишмовчиликлар ва бошқа омиллар билан изоҳлаб келади.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил якунлари бўйича Ўзбекистонда жами 267,1 мингта никоҳ ва 46,9 мингта ажрим расман қайд этилган.

    Бошқа янгиликлар

    Ўзбекистонда ҳар куни ўртача 137 та оила ажрашмоқда - Darakchi.uz